Муқаддас Каъба тавоф учун очилди (видео)
Олам
−
27 Март 2020
14783Дунёнинг ярмидан кўпини эгаллаб олган коронавирус инфекцияси сабаб Ислом оламидаги энг муқаддас ва доим одамлар билан гавжум бўлиб келган Каъба майдони бўш қолгани, майдон карантин сабаб ёпилгани ҳақида хабар берган эдик.
Ва ниҳоят Саудия Арабистони Подшоҳлиги Каъбани очишга рухсат берди. Муқаддас Каъба атрофида яна тавоф қилиш бошланди.
Хабарингиз бор, жорий йилнинг 27 февралидан эътиборан Саудия Арабистони янги коронавирус тарқалишининг олдини олиш учун қатор чекловлар жорий қилганди. Хусусан, ҳукумат мусулмонлар учун Умра зиёратини амалга ошириш ва Мадинада Набавий Масжидини зиёрат қилишни вақтинча тўхтатиб қўйган эди.
Бу орада доим одамлар билан гавжум бўлган Макка шаҳридаги Масжид ал-Ҳарам масжиди, жумладан Каъба атрофи тозалаш ва дорилаш ишлари сабаб бўш қолганди.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15