Мўғулистон Президенти Ўзбекистонга келди

Жамият

image

Бугун, 23 июнь куни Мўғулистон Президенти Ухнаагийн Хурэлсух Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Ўзбекистонга келди. Бу ҳақда Бош вазир матбуот котиби хабар берди.

Маълум қилинишича, Мўғулистон раҳбари ва унинг рафиқаси Лувсандорж Болорцетцегни Бош вазири Абдулла Арипов ва бошқа расмийлар кутиб олган. Қисқа суҳбатдан сўнг, Мўғулистон Президенти ва унинг турмуш ўртоғи ташриф дастуридан ўрин олган навбатдаги манзилга жўнаб кетган.

Икки мамлакат кун тартибидан конструктив сиёсий мулоқот ва парламентлараро алоқаларни ривожлантириш, икки томонлама товар айирбошлаш ҳажмини ошириш, тоғ-кон саноати, қишлоқ хўжалиги, чорвачилик, енгил саноат, соғлиқни сақлаш, транспорт, логистика ва бошқа йўналишларда кооперация лойиҳаларини амалга ошириш режалари ўрин олган. Саммит якунлари бўйича ҳукуматлараро ва идоралараро ҳужжатлар тўпламини қабул қилиш кўзда тутилган. 

Бундан ташқари, Мўғулистон Президенти Хива шаҳрига ҳам ташриф буюриб, Ўзбекистоннинг бой маданий-тарихий мероси билан танишади. 

Маълумот учун, Ухнаагийн Хурелсух 2022 йилнинг сентябрь ойида Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг 22-мажлисида қатнашиш учун Самарқанд шаҳрига келган. Хурелсух 23-26 июнь кунлари давлат ташрифи билан Ўзбекистонда бўлади.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Абдулла Арипов Ухнаагийн Хурэлсух Мўғулистон Президенти

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг