Муфтий Усмонхон Алимов вафот этди

Жамият

image

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов 71 ёшида ҳаётдан кўз юмди. Бу маълумотни QALAMPIR.UZ'га Дин ишлари бўйича қўмитадаги манба тасдиқлади.

Усмонхон Алимов Самарқанд вилояти Иштихон туманида таваллуд топган. 1982-1983 йилларда Бухоро шаҳридаги Мир Араб мадрасасида, 1983-1987 йилларда Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида, 1989-1990 йилларда эса Марокашнинг “Каравийн” дорилфунунида таҳсил олган.

Усмонхон Алимов ҳазратлари Пайариқ туманида жойлашган Имом Бухорий номидаги жоме масжидида 1980-1982 йилларда имом-ноиб, 1987-1989 йилларда, сўнгра яна 1990-2006 йиллар мобайнида ушбу масжиднинг имом-хатиби сифатида фаолият юритган.

2000-2006 йилларда Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Самарқанд вилояти вакили, бош имом-хатиби бўлиб меҳнат қилган. 2006 йилдан буён эса Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий лавозимида ишлаб келаётганди.

Эслатиб ўтамиз, Усмонхон Алимов ўпка ва қон-томир касалликлари, хусусан ўпка пневмонияси бўйича Москвадаги шифохонада даволанаётганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

1347

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг