Мудофаа вазирлигига янги жанговар машиналар топширилди
Жамият
−
02 Август 2019
6159Бугун, 2 август куни “Чирчиқ” полигонда хориждан харид қилинган энг сўнгги русумдаги ҳарбий техникаларни топшириш маросими бўлиб ўтди.
Таъкидланишича, мазкур жанговар машиналарнинг ўзига хослиги унинг барча қисмлари автоматлаштирилганида. Шунингдек, у юқори тезликда ҳаракатланади, манёврчан, сиғими кенг.
Уларни ўзлари бириктирилган механик-ҳайдовчиларга топшириш тантаналарида Мудофаа вазирининг қуроллиниш ва қурол-аслаҳа бўйича ўринбосари полковник Ойбек Исмоилов, Мудофаа саноати бўйича давлат қўмитаси бошқарма бошлиғи Қаҳрамон Эрматов иштирок этди.
“Ejder Yalcin” жанговар машиналари бириктирилган механик-ҳайдовчилар бундайин масъулиятдан мамнун. Айниқса, узоқ йиллардан буён хизмат қилаётган Ватан ҳимоячиларининг ҳаяжони айрича”, дейилади вазирлик хабарида.
Таъкидлаш керакки, 2018 йилда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг Мудофаа доктринасида қўшинларни замонавий қурол-аслаҳалар ва ҳарбий техникалар билан таъминлаш ҳамда мустақил мудофаа-саноат мажмуасини яратиш кўзда тутилган эди.
LiveБарчаси