Мудофаа вазирлигига қарашли бинони таъмирлашни 30 минг долларга сотмоқчи бўлган фирибгарлар қўлга тушди

3-саҳифа 2659
image

Мудофаа вазирлигининг Тошкент шаҳрида жойлашган ҳарбий қисмларидан бирида режалаштирилган 65 млрд сўмлик капитал таъмирлаш ишларини олиб бериш эвазига, шартнома қийматининг 4 фоизи миқдори пул беришни талаб қилган мансабдорлар қўлга тушди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати хабар бермоқда. 

Қайд этилишича, қурилиш фаолияти билан шуғулланувчи МЧЖнинг раҳбари ва юрист-консульти 4 нафар жиноий шериклари билан келишган ҳолда, бошқа бир қурилиш фирмаси бошлиғига Мудофаа вазирлигининг Тошкент шаҳрида жойлашган ҳарбий қисмларидан бирида режалаштирилган 65 млрд сўмлик капитал таъмирлаш ишларини олиб бериш эвазига, шартнома қийматининг 4 фоизи миқдорида пул беришини талаб қилишади ва олдиндан 30 минг АҚШ доллари сўрашади.

ДХХнинг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси, вилоят прокуратураси ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаментининг ҳудудий бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда улар сўралган пулни олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланган. 

Дастлабки суриштирув ҳаракатлари давомида мазкур шахслар Мудофаа вазирлигининг умумий қиймати 110 млрд сўмни ташкил этувчи бошқа қурилиш объектларини сурхондарёлик икки мижозга олиб беришни режалаштирганликлари ҳам маълум бўлган.

Диёра Абдураҳмoнова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 94
Рейтинг: 3
t
×