Мудҳиш ЙТҲда 3 ўзбекистонлик ҳалок бўлди

Олам

image

Россиянинг Саратов вилоятида 4 киши йўл-транспорт ҳодисаси қурбони бўлди. Қурбонларнинг 3 нафари Ўзбекистон фуқароси эди.

ЙТҲ кеча, 16 январь куни Татишев туманидаги Р-158 трассасида юз берган. Ичида 8 киши бўлган Hyundai минивэни ва “Волга” автомобиллари тўқнашган. Натижада микроавтобусдаги 3 киши ва “Волга” ҳайдовчиси ҳалок бўлган. Қолган беш киши турли даражада жароҳатланган.

Hyundai`да кетаётганларнинг барчаси Ўзбекистон фуқаролари бўлган. Йўл ҳаракати хавфсизлиги инспекциясининг ҳудудий бўлими ҳодиса тафсилотларини ўрганишга киришган.

Ўзбекистоннинг Қозон шаҳридаги Бош консулхонаси ҳалок бўлган ва жабрланган ўзбекистонликларга ёрдам кўрсатилишини маълум қилган.

“Бизнинг фуқароларга ёрдам кўрсатилади, ҳозир ҳамма маълумот аниқланяпти. Биз қурбон ва жабрланганларнинг оилалари билан боғланяпмиз”, деган консуллик вакили.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ Россия ўзбекистонлик

Баҳолаганлар

117

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made