Мудҳиш ЙТҲ. Ҳайдовчи ухлаб қолди, бир киши вафот этди

3-саҳифа 9088
image
-

Жиззахда Damas ҳайдовчиси автомобилни бошқариб кетаётган вақтида ухлаб қолди. Оқибатда қарама-қарши йўналишга чиқиб кетиб ВАЗ-2106 автомобилига бориб урилди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси ЖХХ ЙҲХБ Матбуот хизмати хабар берган. 

Қайд этилишича, жорий йилнинг 4 июль куни соат 7:30 атрофида Янгиобод туманида Damas ҳайдовчиси автомобилда ҳаракатланиб кетаётганда ухлаб қолган ва қарама-қарши йўналишда келаётган 1999 йилда туғилган ҳайдовчи бошқарувидаги ВАЗ-2106 нинг йўлига чиқиб кетган. 

ЙТҲ оқибатида  Damas салонида бўлган 1987 йилда туғилган йўловчи оғир тан жароҳатлари билан воқеа жойида вафот этган. Damas ҳайдовчиси эса турли тан жароҳатлари билан туман шифохонасига ётқизилган.

Диёра Абдураҳмoнова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 414
Рейтинг: 3
t
×