Мудҳиш воқеа. Швецияда она ўз ўғлини 28 йил ҳибсда ушлаб тургани аниқланди

Олам 18171
image

Стокгольм полицияси пойтахтда яшовчи 70 ёшли фуқарони қўлга олди. У 12 ёшли ўз ўғлини 28 йил давомида ҳибсда ушлаб турган. Бу ҳақда “Expressen” хабар бермоқда.

Газетанинг ёзишича, кунларнинг бирида унинг қариндоши аёлнинг уйига келган. У уйда оғзида бир дона ҳам тиши йўқ, оёқларида яралари бор, сочлари тўкилган ва саволларга зўрға жавоб бера оладиган қўрқинчли қиёфадаги одамни кўради.

Қариндошининг сўзларига кўра, у кўп йиллар давомида аёлдан ўз ўғлини жамиятдан яшириб келаётганини гумон қилиб юрган. Аёлни шифохонага олиб кетишганида, қариндоши мудҳиш уйни кўздан кечиради.  У зудлик билан шифокорларни чақиради ва ўн йиллар давомида шафқатсизларча ҳибсда сақланган 41 ёшли эркак ҳақида полицияга хабар беради. Айни дамда шифокорлар унинг аҳволини оғир, деб таърифламоқда.

Бошқа гувоҳларнинг сўзларига кўра, она еттинчи синфда ўқиётган ўғлини мактабдан олиб кетган ва ўшандан бери уни ҳибсда сақлаб келган.

Ушбу ҳолатнинг гувоҳи бўлган қариндошнинг газетага берган интервьюсида, у мазкур оилада қандайдир шубҳали нарсалар борлигини олдиндан билганини айтган. У бу ҳақда бошқаларга сўзлашни истаганида, ҳеч ким унинг гапига қулоқ солмаган. Шу сабаб у бу масалани ўзи кўтаришга қарор қилган.

Сарвар Анвар ўғли
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 974
Рейтинг: 3
t
×