Мудҳиш қотиллик: Сирдарёда ёқиб юборилган аёл жасади топилди

3-саҳифа

image

Сирдарё вилояти Мирзаобод туманида бир гуруҳ шахслар аёлни ёқиб юбориб, буталар орасига ташлаб кетди. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар берди.

Жорий йилнинг 10 сентябрь куни соат 13:50 да Мирзаобод тумани, Деҳқонобод МФЙ ҳудудидаги дала майдони четидаги жинғил буталари орасидан аёл жинсига мансуб, ёқиб юборилган ҳолдаги жасади топилган.

Мазкур ҳолат юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари давомида, номаълум мурданинг шахсига аниқлик киритилиб, ушбу жиноятни содир қилган шахслар С.К ҳамда унинг жиноий шериклари Л.К, С.М, В.Д ва Ж.М. экани аниқланиб, эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Мирзаобод туман прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми “ж” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

қотиллик

Баҳолаганлар

1240

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг