Муҳожирларнинг йўқлиги Россияда инфляцияга таъсир қилади — Собянин
Олам
−
02 Август 2021
7820Россияда муҳожирларнинг йўқлиги мамлакатда инфляция ўсишига сабаб бўлади. Бу ҳақда Москва мэри Сергей Собянин РБКга берган интервьюсида маълум қилган.
“Ўтган йили ёзда биз деярли икки ой давомида қурилиш майдонларини ёпишга, кўкаламзорлаштириш, таъмирлаш ва яна бошқа кўплаб ишларни тўхтатишга мажбур бўлдик. Натижада қурилиш компаниялари кўплаб ходимларини ишдан бўшатди. Бу эса ишчи кучи нархини ошишига олиб келди. Иш ҳақи ошсаю, меҳнат унумдорлиги бўлмаса ва якуний ишлаб чиқариш тугалланмаса, албатта, ҳар қандай тадбиркор бундай ҳолатда ходимдан воз кечади. Бу эса инфляция ўсишига олиб келади”, дейди Собянин.
Унинг сўзларига кўра, мигрантлар йўқлиги инфляция ўсишига таъсир қилади, бироқ бизнес бунга мослашмоқда. Шуни ҳам айтиш жоизки, мигрантларниг йўқ бўлгани билан иш ўринлари на камайган, на кўпайган.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15