МТРК раисининг биринчи ўринбосари Фарҳод Маҳмудов вафот этди
Маданият-санъат
−
27 Июнь 2022 26990 1 дақиқа
Бугун, 27 июнь куни журналист, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси раисининг биринчи ўринбосари Фарҳод Маҳмудов вафот этди.
Фарҳод Маҳмудов 1973 йил Тошкент вилояти Чиноз туманида туғилган. У 1996 йил Тошкент давлат университетини тамомлаган. Маълумоти бўйича мутахассислиги журналист. 2008 йил “Меҳнат шуҳрати” ордени, 2018 йилда “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист” фахрий унвони билан тақдирланган.
Фарҳод Маҳмудов 1995 йилдан буён Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси тизимида турли лавозимларда, президент админстрациясида фаолият кўрсатган.
QALAMPIR.UZ таҳририяти марҳумнинг яқинлари ва оила аъзоларига ҳамдардлик билдиради.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь