МСК сайловни қандай ташкил қилди?

Жамият

Ўзбекистонда кеча, 24 октябрь куни бўлиб ўтган Президент сайловига демократик стандартлар асосида пухта тайёргарлик кўрилган. Бу ҳақда Қирғизистон Республикаси Сайлов ва референдум ўтказиш Марказий комиссияси раиси Нуржан Шайлдабекова  Кармабековна маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистондаги сайлов жараёнларига Қирғизистондан 43 га яқин мутахассис жалб қилинган.

“Сайлов жараёнларига Қирғизистондан 43 га яқин экспертлар жалб қилинган. Биз нафақат Тошкент шаҳрида, балки вилоятларда ҳам бўлиб, сайлов жараёнларини кузатдик”, дейди қирғизистонлик эксперт. 

Шунингдек, Нуржан Шайлдабекова сайлов жараёни ва ташкилотчиликка ҳам баҳо бериб ўтди.

“Ўзбекистонда доимий ўзгаришлар, янгиликлар кузатилмоқда. Электрон рўйхат ташкил қилингани катта ютуқ ва бу аниқ рўйхат шакллантириш учун яхши имконият. МСК фаолиятига баҳо берадиган бўлсак, фуқаролар ўз фикрларини билдиришлари учун шароит яратилган. Маълумотларни кенг тарқатилиши, етказилиши демократиядан дарак беради”, дейди эксперт.

Нуржан Шайлдабековага кўра, пандемия шароитидаги сайловга яхши тайёргарлик кўрилган  бўлиб, демократик стандартлар асосида олиб борилган.

“Алоҳида очиқлик ва шаффофликни таъкидлашни истардим. Жуда сокин атмосферада иш олиб борилгани билан барчани табриклайман. Сайлов демократик стандартлар асосида ўтказилди”, дея таъкидлади эксперт.

Аввалроқ, Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги кузатув миссияси раиси Сергей Лебедев сайлов жараёнидаги асосий камчиликларни маълум қилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

сайлов

Баҳолаганлар

27

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг