Мозговой Ўзбекистонга қайтди

Спорт

image

Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Акмал Мозговой футболчилик фаолиятини Тошкентнинг “Пахтакор” клубида давом эттиради. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

Маълумотларга кўра, Мозговой “Пахтакор” билан 2027 йил охиригача мўлжалланган шартнома имзолаган.

Акмал Мозговой 2025 йил ёзида Қаршининг “Насаф” жамоасидан БААнинг “Бани Яс” клубига трансфер қилинган эди. У Амирликлар жамоаси сафида жами 12 та учрашувда майдонга тушган.

Акмал шу кунга қадар Ўзбекистон Суперлигасида 163 та ўйин ўтказиб, 13 та гол муаллифига айланган. “Насаф” сафида халқаро мусобақаларда 30 та баҳсда иштирок этиб, 5 бор рақиб дарвозасини ишғол қилган. Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида эса 21 учрашувда 1 та гол урган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Пахтакор” клуби “Насаф” жамоаси аъзолари Шерзод Насруллаев ва Ойбек Бозоровни ўз сафига қўшиб олганини маълум қилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

“Пахтакор” “Бани Яс” Акмал Мозговой

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг