Моуриньо “Реал”дан кетиш қарори нотўғри бўлганини маълум қилди

Спорт

image

Ҳозирда Туркиянинг “Фенербахче” клубини бошқараётган португалиялик мутахассис Жозе Моуриньо мураббийлик фаолиятида “Реал Мадрид”дан кетиш қарори нотўғри бўлганини тан олди. Бу ҳақда мураббий “Corriere dello Sport”  нашрига берган интервьюсида айтди. 

“Агар ўйинлар ҳақида гапирадиган бўлсак, баҳслар кўп, агар мағлубиятга учраган бўлсангиз, ҳар доим ниманидир ўзгартира олиш мумкинлигини ўйлайсиз. Агар профессионал танлов ҳақида сўз борадиган бўлса, мен Флорентино Пересга “йўқ” деб жавоб бергандим. У менга “Моур, ҳозир кетма, сен қийин қисмини бажардинг ва энди яхшиси келади”, деганди. Мен шундай бўлишини билардим, лекин Испанияда қийин кечган уч йилдан сўнг “Челси”га қайтишни истадим. Шунингдек, мен “Рома”дан (Европа Лигасининг финалидан кейин) дарҳол кетишим керак эди, лекин буни қилмадим ва хатога йўл қўйдим”, дейди Моуриньо.

Маълумот учун, 61 ёшли Жозе Моуриньо 2010 йилдан 2013 йилгача “Реал”ни бошқарган. У “қироллик клуби” билан биргаликда Испания чемпионати ва кубогини қўлга киритган.


Мақола муаллифи

Теглар

Жозе Моуриньо Фенербахче Реал Мадрид

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг