Москвадан учган МАК самолёти фавқулодда ортга қайтди

Олам

image

Бугун, 26 декабрь куни “Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпаниясининг HY-602 (Москва-Тошкент) рейси йўловчининг аҳволи ёмонлашгани сабабли ҳаво кўтарилганидан кўп ўтмай Внуково аэропортига қайтди. Бу ҳақда МАК Матбуот хизмати хабар берди.

Самолёт соат 01:10 да бехатар қўниб олди. Йўловчига керакли тиббий ёрдам кўрсатиляпти. Самолётнинг қайта учиб кетиши москва вақти билан соат 03:30 га режалаштирилган. Тошкентга қўниш маҳаллий вақт билан тахминан соат 09:00 ларда бўлади”, дейилади хабарда.

Шу муносабат билан HY-101 (Тошкент - Нью-Йорк) рейси режалаштирилганидан тахминан икки соат кечроқ учиб кетиши мумкинлиги айтилган.

Авиакомпания етказилган ноқулайлик учун узр сўраган.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

115

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг