Москванинг “жағи очилди”: АҚШ Марказий Осиёда ҳарбий база очиши яна нишонда

Олам

image

Марказий Осиёга хорижий ҳарбий базаларни жойлаштириш хавфи ҳар қандай имтиёзлардан ошиб тушади ва Афғонистондаги йирик инфратузилма лойиҳаларига чек қўяди. Бу ҳақда Россия Ташқи ишлар вазирлигининг Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги мамлакатлари учинчи бўлими директори Александр Стерник айтди.

“Чет эл ҳарбий базаси хавфи ҳар қандай имтиёзлардан ошиб кетади. Кейин Афғонистондаги газ қувурлари, электр узатиш линиялари, транспорт йўлакларини ётқизиш билан боғлиқ йирик лойиҳаларга чек қўйишимиз керак бўлади”, дейди Стерник Россия халқаро тадқиқотлар уюшмасининг XIII йиғилишида.

Александр Стерникка кўра, АҚШ ҳарбий базаларининг Марказий Осиё давлатларига жойлаштирилиши минтақа давлатларини нишонга олиш учун етарли ресурсларга эга бўл “Толибон”нинг жавоб чоралар кўришига олиб келиши мумкин.

“Терроризмга қарши ҳаракатлар баҳонасида ҳарбий ва разведка мақсадларида иттифоқчиларимизга кўрсатилаётган босимни ўта хавфли деб ҳисоблаймиз”, дейди у.

Россия ТИВ вакилининг сўзларига кўра, толиблар, аллақачон Тожикистонга таҳдид қилмоқда. 

“Аслида, Вашингтон марказий осиёликларнинг орқасида яширинган ҳолда, уларни “Толибон”нинг жавоб зарбаларига дучор қилиши мумкин. Толибларда уларни нишонга олиш учун етарли ресурслар мавжуд. Улар, аллақачон Тожикистонга таҳдид қилмоқда”, дейди Стерник.

Қайд этиш керакки, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов МДҲ давлатлари Ташқи ишлар вазирлари кенгашида АҚШнинг террорчиликка қарши ҳарбий кучларини Ўзбекистонга жойлаштириш масаласи муҳокама мавзуси эмаслигини таъкидлаган

Маълумот ўрнида, Марказий Осиё минтақасига Ўзбекистон, Тожикистон, Туркманистон, Қозоғистон ва Қирғизистон киради.

Эслатиб ўтамиз, “Politico” нашри АҚШ Конгрессидаги манбасига таяниб, Пентагон аксилтеррор кучларини Ўзбекистонга жойлаштириш бўйича музокара ўтказишини хабар қилганди.

Гап АҚШ ҳарбийларига Афғонистондаги нишонларни яхшироқ кузатиш ва уларга зарба бериши учун чегара ортидаги аксилтерор кучлари ҳақида бормоқда.

Мазкур хабарларга Мудофаа вазирлиги Матбуот хизмати ҳам муносабат билдириб, Пентагон билан музокара ўтказилиши ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқлигини билдирди.

Шу ўринда, 2012 йилда қабул қилинган Ташқи сиёсий фаолият концепцияси ва мудофаа тўғрисидаги қонунни эслаб ўтиш керак. Бу икки муҳим ҳужжатга кўра, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хорижий ҳарбий базаларнинг жойлаштирилиши мумкин эмас. Бундан ташқари, Республика ҳеч қандай ҳарбий-сиёсий блокларга ҳам қўшила олмайди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

625

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг