Деҳли-Москва йўналишида учган самолёт нега Тошкентга қўнди?
Жамият
−
16 Октябрь 2019
6070Бугун, 16 октябрь куни “Аэрофлот” авиакомпаниясининг Москвага учаётган А-330 самолёти Тошкентда фақулодда қўниш амалга оширди. Бунга йўловчилардан бири ўзини ёмон ҳис қилгани сабаб бўлди. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.
“Деҳли-Москва рейси билан учган “Аэрофлот” самолёти маҳаллий вақт билан соат 7:19 да (Москва вақти билан 5:19) йўловчилардан бири ўзини ёмон ҳис қилгани учун Тошкентда мажбурий қўниш амалга оширди”, дейилади хабарда.
Тошкентдаги аэропортда самолётни тиббиёт ходимлари кутиб олган, айни пайтда йўловчини шифохонага ётқизиш масаласи кўриляпти.
Қайд этилишича, самолёт тайёргарликка қараб Москвага учиб кетади.
LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023