Москвадан Гоага учаётган самолёт Урганчга шошилинч қўнди
Жамият
−
19 Январь 2023
9056Москвадан Ҳиндистоннинг Гоа штатига учаётган самолёт жорий йилнинг 18 январь куни кечқурун Ўзбекистоннинг Урганч шаҳрига қўнди. Бу ҳақда “Uzbekistan Airports” Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, самолётнинг AFL236 йўловчи рейси йўналиши бўйича учаётган вақтида маст ҳолатда зўравонлик қилган йўловчи сабаб Урганч халқаро аэропортидаги муқобил аэродромга келиб қўнишга мажбур бўлган.
Бортида 356 йўловчи бўлган Boeing 777-300 самолёти маҳаллий вақт билан 20:29 да фавқулодда қўнишни амалга оширган. Зўравон йўловчи рейсдан олинган.
Маълумотларга кўра, ўша куннинг ўзидаёқ ҳаво кемаси Урганчдан манзил аэропортига парвозини давом эттирган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 13 январь куни Самарқанддан Санкт-Петербургга учаётган самолёт Москвага шошилинч қўнгани ҳақида хабар берилган эди.
Озода Чориева
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь