Москвадаги теракт оқибатида халқаро вазият янада жиддий тус оляпти – Мирзиёев
Жамият
−
03 Апрель
23674Яқин Шарқдаги ва Ўзбекистоннинг асосий ҳамкорлари ўртасидаги можароларга ечим топилмаётгани, шу жумладан Москва вилоятидаги мудҳиш теракт оқибатида халқаро вазият янада жиддий тус оляпти. Бу ҳақда бугун, 3 апрель куни Президент Шавкат Мирзиёев Халқ депутатлари Тошкент шаҳри Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида сўз очди.
Давлат раҳбари сўзининг аввалида мураккаб ва таҳликали замонда яшаётганимизни урғулаб, бундай мураккаб шароитда иқтисодиётга, аҳоли даромадларига салбий таъсирни камайтириш энг муҳим вазифалардан бири экани таъкидланди. Мирзиёев бунинг учун маҳалланинг иқтисодий заминини мустаҳкамлаш, одамлар даромадини кўпайтириш учун мавжуд имкониятларни тўлиқ ишга солиш зарурлигини қайд этди.
Президент пойтахтда ҳали ишга солинмаган имкониятларни кўрсатиб ўтди. Жумладан, 979 та ер участкасини аукционга чиқариш, қишлоқ хўжалигидан саноат ва аҳоли пункти тоифасига ўтган 175 гектар ерларни тадбиркорларга бериш орқали янги лойиҳаларни амалга ошириш мумкинлиги айтилди.
Таъкидланишича, пойтахтдаги корхона ва ташкилотларда мавжуд 98 минг бўш иш ўрни – аҳоли бандлигини таъминлаш учун ишга солинмаган имкониятлардан бири. Бундан ташқари, Янгиҳаёт туманида 764 гектар ерда ташкил этилаётган “Янги авлод” махсус саноат зонасида яна ўн минглаб иш ўрни яратиш имконияти бор.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь