Москвадаги темир йўлда портлаш: қурбонлар бор (видео)
Олам
−
10:30 6902 1 дақиқа
Бугун, 24 февралга ўтар кечаси Россиянинг Москва шаҳридаги Савеловск вокзал майдонида портлаш содир бўлди. Фожиали ҳодиса оқибатида 2 киши ҳалок бўлди, яна икки киши эса жароҳат олди. Бу ҳақда “Astra” нашри ёзди.
Маълум қилинишича, ҳодиса тахминан 00:05 атрофида юз берган. Портлашни содир этган шахс ЙҲХБ ходимлари олдига яқинлашган ва шундан сўнг номаълум жисм портлаб кетган.
Хизмат автомобили ёнида содир бўлган портлаш оқибатда 34 ёшли йўл-патруль хизмати катта инспектори, лейтенант Д.Б ҳалок бўлган, яна икки нафар ходим турли даражадаги тан жароҳатлари билан шифохонага олиб кетилган. Портлаш оқибатида хизмат автомобилининг ойнаси синган, салон ва бошқа қисмлари шикастланган.
Аввалига гумонланувчи қочиб кетгани айтилган, аммо кузатув камералари ёзувлари ва ҳодиса жойини кўздан кечириш натижасида терговчилар портлашни содир этган шахснинг ўзи ҳам воқеа жойида ҳалок бўлган, деган хулосага келган.
Мазкур ҳолат бўйича Россия Жиноят кодексининг 317-моддаси (ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходими ҳаётига тажовуз) ва 222.1-модда (портловчи қурилмаларни ноқонуний ишлатиш) моддалар билан жиноят иши қўзғатган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Покистоннинг Карачи шаҳридаги уч қаватли тураржой биносида кучли портлаш оқибатида 16 киши ҳалок бўлганди.
Live
Барчаси