Москвадаги мигрантларнинг қанчаси ўзбекистонлик?
Олам
−
24 Апрель 2021
8135Россия пойтахти Москвада бугунги кунда 800 мингга яқин мигрант бўлиб, уларнинг асосий қисми Қирғизистон, Ўзбекистон ва Тожикистон фуқаролари ҳисобланади. Бу ҳақда Москва ИИБ Миграция бошқармаси бошлиғи Дмитрий Сергиенко маълум қилди.
Унга кўра, Москвада чет эл фуқароларининг сони 21 фоизга камайиб, ҳозирда 789 мингни ташкил қилмоқда. Ўтган йилнинг шу даврида РФ бошкентида миллиондан зиёд муҳожир бўлган.
Энг кўп мигрантлар – Қирғизистондан, Москвадаги чет эл фуқароларининг умумий сонининг 30 фоизини ташкил қилади. 2-ўринда - Ўзбекистон (27 фоиз), 3-ўринда - Тожикистон (20 фоиз).
Аввалроқ, Россиядаги нолегал мигрантлар сони очиқланганди. ИИВ маълумотига кўра, мамлакатда 332 минг нафар ноқонуний юрган ўзбекистонлик меҳнат мигранти бор.
Россия ИИВ Миграция масалалари бўйича бош бошқармаси бошлиғи Валентина Казакова мамлакатда қолиш ва ишлашни давом эттириш истагидаги чет эл фуқаролари миграция рўйхатидан ўтиши зарурлигини таъкидлаган эди ва уларни соядан чиқишга чорлаган эди.
Ўзбекистон Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Россиядаги фуқароларни 15 июнга қадар ўз мақомларини қонунийлаштиришга чақирганди.