Ўзбекистон Россиянинг ноқонуний муҳожирлар бўйича талабига муносабат билдирди
Жамият
−
17 Апрель 2021
17387Россия Федерациясида ноқонуний равишда бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ушбу давлат ҳудудида бўлишларини қонунийлаштириш имкониятига эга. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, РФда ноқонуний равишда бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари 2021 йилнинг 15 июнига қадар яшаш жойидаги тегишли Россиянинг ички ишлар органларига мурожаат қилиш орқали ушбу давлат ҳудудида бўлишларини қонунийлаштириш ҳуқуқидан фойдаланиши мумкин.
Хабарга кўра, Россияда ноқонуний равишда бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари ушбу масала юзасидан мурожаат қилса, уларга нисбатан Россиянинг ички ишлар органлари томонидан мамлакатдан маъмурий чиқариб юбориш, депортация қилиш чоралари қўлланмайди ҳамда яшаш жойидаги миграция бўлимидан қайта рўйхатдан ўтиш имконияти берилади.
Аввалроқ Россия Федерацияси Ички ишлар вазирлиги МДҲ давлатлари, шу жумладан Ўзбекистондан мамлакатда ноқонуний юрган 332 минг фуқаросини жорий йилнинг 15 июнигача олиб чиқиб кетишни сўрагани ҳақида хабар берган эдик.
Эслатиб ўтамиз, коронавирус пандемияси муносабати билан Россия Федерацияси Президентининг тегишли қарорига кўра, мамлакатда мигрантларнинг вақтинча яшаш муддати 2021 йил 15 июнгача узайтирилганди.
Россияда ноқонуний юрган Ўзбекистон фуқаролари ушбу масалада ёрдам олиш учун Республиканинг Москва шаҳридаги элчихонаси ва Россия минтақаларидаги Бош консулхоналари ҳамда Ташқи меҳнат миграцияси агентлигига қўйидаги телефон рақамлари орқали мурожаат қилиши мумкин:
LiveБарчаси