Москвада ўзбекистонликлар яшайдиган ётоқхона ёниб кетди. Қурбонлар бор (видео)
Жамият
−
24 Май
9162Россиянинг Москва вилоятида ўзбекистонликлар яшайдиган ётоқхона ёниб кетди. Бу ҳақда “Дунё” ахборот агентлиги хабар берди.
Қайд этилишича, воқеа кеча, 23 май куни тунда Истра тумани, Падиково қишлоғидаги ётоқхонада содир бўлган. Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонаси Консуллик бўлимининг дастлабки маълумотларига кўра, ёниб кетган уйда 20 га яқин хорижлик фуқаро яшаган, улардан 11 нафари Ўзбекистон фуқаролари бўлган. Ёнғин оқибатида ҳозирча шахси аниқланмаган 8 киши ҳалок бўлган. Уларнинг жасадлари шахсини аниқлаш учун вақтинча Истра суд-тиббиёт бюросига жойлаштирилди.
Мазкур ҳолат юзасидан Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 109-моддаси (Эҳтиётсизликдан ўлимга сабаб бўлиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
“Вазият элчихонанинг консуллик бўлими ва Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Москвадаги ваколатхонаси назоратида”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг 30 ноябрь куни Қозоғистоннинг Олмаота шаҳридаги ҳостелда содир бўлган ёнғинда 13 киши ҳалок бўлганди. Улардан икки нафари Ўзбекистон фуқаролари эди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь