Москвада Тинчлик учун Нобель мукофотини олган “Мемориал” офиси мусодара қилинди

Олам

image

Москванинг Твер туман суди “Халқаро Мемориал”нинг Москвадаги Каретний Ряддаги офисини “Мемориал” илмий тадқиқот ва таълим марказига (ИТТМ) совға қилиш ҳақидаги келишувни бекор қилди.

Суд Россия Федерацияси Бош прокуратурасининг даъвосига кўра, Москва шаҳри, Каретний Ряд кўчаси, 5/10, 2-уйда жойлашган нотурар жой биносини давлат даромадига айлантирди, деб ёзади “Интерфакс”.

“Бу биз яқинда Каретний Ряддаги уйимизни йўқотамиз, дегани”, дея изоҳ берди “Мемориал” суд қарорига.

Аввалроқ “Мемориал” прокуратура талабини сиёсий сабабларга кўра бинони босқинчилик йўли билан эгаллаб олишга уриниш сифатида баҳолашини айтган эди.

7 октябрь куни Нобель қўмитаси 2022 йил учун Тинчлик мукофоти совриндорларини эълон қилди. Мукофот "Мемориал" Россия инсон ҳуқуқлари жамияти, Украина фуқаролик эркинликлари маркази жамоат ташкилоти ва "Весна" Беларусь инсон ҳуқуқлари маркази асосчиси Алесь Беляцкийга насиб қилди.

2021 йил декабрида Россия Олий суди “Халқаро Мемориал”ни, Москва шаҳар суди эса инсон ҳуқуқлари “Мемориал”ини тугатиш тўғрисида қарор чиқарганди. Иккала ташкилот ҳам суд қарорларига эътироз билдира олмади.


Мақола муаллифи

Теглар

Нобель Мемориал

Баҳолаганлар

85

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг