Москвада отишма. Қурбонлар бор

Олам

image

Бугун, 7 декабрь куни Москва жануби-шарқидаги "Рязанский" кўптармоқли марказида қуролланган эркак отишма содир этди. Оқибатда икки киши қурбон бўлди, жароҳатланганлар бор. 

Ҳуқуқ-тартибот идоралари маълумотларига кўра, ҳужум қилган шахс қўпорувчилик ҳаракатини аввалдан режалаштирган: у бинога кириб, ниқоб тақишдан бош тортган ва эшикдан ўқ отишни бошлаган. Манбанинг таъкидлашича, отишма жанговар қуролга айлантирилган травматик тўппончадан содир этилган. 

Ҳуқуқ-тартибот идоралари аниқлик киритишича, ходим ва қўриқчи ҳалок бўлган. Жароҳатланганлар орасида 10 ёшли қиз ҳам бор. 

Пойтахт мерининг ижтимоий ривожланиш масалалари бўйича ўринбосари Анастасия Ракованинг айтишича, уч нафар жароҳатланган шахс шифохонага олиб кетилган. Уларнинг аҳволи оғир деб баҳоланмоқда. Бўйнидан яраланган қизнинг операцияси муваффақиятли ўтган. 

Отишмани содир этган шахс қўлга олинди, унинг ёнида пичоқ ҳам бўлган.

Ҳибсга олинган 45 ёшли Сергей Глазов, манбага кўра, 2010 йилда армиядан демобилизация қилинган. 

Ушбу шахсга нисбатан тергов қўмитаси томонидан қотиллик ва ноқонуний қурол савдоси моддалари бўйича жиноят иши қўзғатилган. Яқин орада отишма содир этган шахс Тергов қўмитасига сўроққа олиб кетилади. 

Пойтахт прокуратураси жиноят иши бўйича терговнинг бориши ва натижаларини назоратга олди. 

Москвадаги инсон ҳуқуқлари бўйича омбудсман Татьяна Потяева вазиятни назорат остида ушлаб турибди, тегишли мурожаатлар прокуратура ва Ички ишлар вазирлигига юборилган. 


Мақола муаллифи

Теглар

Москва

Баҳолаганлар

613

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг