Москвада мигрантлар қайси вакцина билан эмланиши айтилди

Олам 3887
image

Россия пойтахти Москвада жорий йилнинг июль ойидан мигрантларни коронавирусга қарши эмлаш бошланиши мумкин. Чет элликларни “Спутник Лайт” вакцинаси билан эмлаш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Москва мэри Сергей Собянин маълум қилди.

У фармонга кўра, 60 фоиз ишчиларни эмлаш кераклигини, Москвада эса баъзи муассасаларда 60 фоиз ходимлари мигрантлардан иборат эканини таъкидлаган.

Собяниннинг сўзларига кўра, Москва раҳбарияти мигрантларни эмлаш учун “Спутник Лайт”дан фойдаланишга рухсат олади.

“Ҳозирги кунда "Спутника Лайт" вакцинасини ишлаб чиқариш бошланган. Аслида бу классик "Спутник"нинг биринчи компоненти. Биз ушбу вакицнадан меҳнат мигрантларини эмлашга рухсат олиш эҳтимолимиз катта. Бизнинг ҳисоб-китобга кўра бу июль ойининг бошида содир бўлади, балким ундан ҳам олдинроқ”, деган Собянин.

Москвада сўнгги кунларда коронавирус билан касалланиш ҳолатлари кескин ошиши муносабати билан шаҳар мэри қатор чеклов чоралари киритган эди. Хусусан 12 июндан бошлаб барча корхоналарга ходимларнинг камида 30 фоизиини онлайн тартибда ишлашга ўтказиш, оммавий тадбирлар ўтказмаслик, жамоат жойларида ишлайдиган ходимларнинг камида 60 фоизиини эмлаш мажбурияти юкланган эди.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 128
Рейтинг: 2.9
t
×