Москвада карантин жорий этилиши мумкин
Олам
−
13 Декабрь 2023
15343Юқумли касалликлар бўйича мутахассис Евгений Тимаков грипп билан касалланишнинг кескин ўсиши сабабли Москвада бир ҳафта давомида карантин ва масофавий таълимни жорий этишни таклиф қилмоқда. Унинг фикрича, вирус тарқалишини тўхтатиш учун ниқоб кийишдан кўра кўпроқ чора кўриш керак.
"Бир неча кун ичида грипп билан касалланишлар сони кескин ўсди", дейди Тимаков.
Унинг таъкидлашича, гриппнинг аксарият ҳолатлари ҳеч қандай муаммосиз кечса-да, эмланмаганларда пневмония пайдо бўлиши мумкин. Эмлаш асоратларни олдини олишга ёрдам беради, аммо инфекциядан ҳимояламайди.
Инфекционист, шунингдек, таълим муассасаларида гриппнинг биринчи ҳолати аниқланган талабаларни масофавий таълимга ўтказишни таклиф қиляпти.
"Масофавий ўқитишга ўтиш камида бир ҳафта амалга оширилиши керак: сиз бутун синф касал бўлгунча кутмасдан, жараённи блоклашингиз мумкин", деб ҳисоблайди Тимаков.
Синфда касаллик аниқланса, болалар 5-7 кун давомида изоляция қилиниши керак. Гриппнинг инкубация даври қисқа бўлгани учун узоқ вақт яккалаш талаб қилинмайди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Москвада парранда гриппи сабабли карантин эълон қилинган эди.
LiveБарчаси