Москвада қирғизистонлик дипломат калтаклаб кетилди
Олам
−
13 Июнь 2020
6594Москва марказида номаълум шахс Қирғизистон элчихонаси вице-консули Тигран Кондахчянни калтаклаб кетди. Бу ҳақда “РEН ТВ” хабар бермоқда.
Дипломатнинг сўзларига кўра, у "Добрининская" метро бекати олдида номаълум йигит билан жанжаллашган. Жанжал муштлашувга айланган, дипломатнинг бошига қаттиқ жисм билан урилган.
Воқеадан кейин вице-консули полицияга шикоят аризасини ёзди. Айни вақтда дипоматга ҳужум қилган шахс қидирилмоқда.
Кондахчян Қирғизистоннинг Маосквадаги элчихонасида 2016 йилдан буён ишлаб келмоқда.
LiveБарчаси