Москвада Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйилди
Олам
−
30 Январь 2022
1252630 январь – Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти таваллуд куни муносабати билан Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси томонидан Москва шаҳридаги Ислом Каримов ҳайкали пойига гул қўйиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда элчихона хабар берди.
Маросимда Ўзбекистоннинг Россиядаги элчиси Ботиржон Асадов ва ўзбек дипломатлари иштирок этган.
Маълумот учун, Москвадаги Ислом Каримов ҳайкали 2018 йил 18 октябрь куни очилган. Ёдгорлик шаҳарнинг Ислом Каримов номидаги майдонига ўрнатилган.
Бугун, 30 январь куни Тошкентда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев бошчилигида ҳукумат аъзолари, Олий Мажлис палаталари вакиллари ва Президент Администрацияси аъзолари Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйиб, ҳурмат бажо келтирди.
Самарқандда эса вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов Ислом Каримов қабрини зиёрат қилди.