Эркинжон Турдимов Ислом Каримов қабрини зиёрат қилди
Жамият
−
30 Январь 2022
9941Самарқанд вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов бошчилигидаги вилоят фаоллари бугун, 30 январь куни Самарқанд шаҳридаги Ислом Каримов мақбара-мажмуасида йиғилди. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар берд.
Қайд этилишича, у ерда мутасаддилар Биринчи Президент қабрини зиёрат қилган. Унинг ёрқин хотирасига ҳурмат бажо келтирилиб, Қуръон тиловат қилган.
Шундан сўнг вилоят ва шаҳар ҳокимликлари, ҳуқуқ-тартибот идоралари вакиллари, ҳарбийлар ҳамда кенг жамоатчилик Ислом Каримов ҳайкали пойига гуллар қўйган.
Аввалроқ, Тошкентда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев бошчилигида ҳукумат аъзолари, Олий Мажлис палаталари вакиллари ва Президент Администрацияси аъзолари Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйиб, ҳурмат бажо келтирди. Тадбирда Ислом Каримовнинг турмуш ўртоғи Татьяна Каримова ҳам иштирок этди.
Маълумот учун, Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов 1938 йил 30 январь куни Самарқандда таваллуд топган. У 2016 йил вафотига қадар мамлакатни бошқарган.
Шавкат Мирзиёев давлат раҳбари бўлган биринчи кундан Ислом Каримовнинг эзгу ишлари давом эттирилишини айтган эди, унинг хотирасини абадийлаштириш бўйича қарорлар қабул қилди, мақбараси барпо этилди. Биринчи Президент таваллуд топган 30 январь кунини нишонлаш анъанага айланди.