Москвада икки қозоғистонлик теракт уюштиришга урингани аниқланди
Олам
−
09 Март
8266Россия махсус хизматлари Москвадаги синагогага қилинган терактнинг олдини олди. Бу ҳақда “Ulysmedia.kz” хабар берди.
Калуга вилоятидаги уйлардан бирида “Вилояти Хуросон” гуруҳи аъзолари аниқланган.
“Гумонланувчиларни ҳибсга олишга уринаётганда, улар қаршилик кўрсатди ва оқибатда отишмада ҳалок бўлди”, дейилади Федерал хавфсизлик хизмати пресс-релизида.
Қайд этилишича, отишма 7 март куни эрталаб Коряково қишлоғида содир бўлган. Ҳужумни режалаштиришда гумон қилинган икки шахс – Қозоғистон фуқаролари 35 ёшли Собит Аширалиев ва 32 ёшли Жанибек Таскулаев йўқ қилинган. Хавфсизлик кучлари маълумотларига кўра, улар жорий йилнинг 28 февраль куни Россияга етиб борган.
“Zakon.kz” нашрининг ёзишича, Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитаси қозоғистонликларнинг ҳалок бўлгани ҳақидаги маълумотларни текширмоқда. Ушбу шахсларнинг Қозоғистон фуқароси экани ва Россияга чиқиб кетгани тасдиқланган.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ АҚШнинг Россиядаги элчихонаси Москвадаги эҳтимолий терактлардан огоҳлантирганди. Бунга Буюк Британия, Латвия, Жанубий Корея, Швеция, Канада, Германия ва Чехия давлатлари ҳам қўшилганди.
LiveБарчаси