Москвада генерал Кузнецовга пора беришда айбланган тадбиркор ҳибсга олинди

Олам

image

Аввалроқ Россия Мудофаа вазирлигининг Кадрлар бошқармаси бошлиғи генерал-лейтенант Юрий Кузнецов ҳибсга олингани хабар қилинганди. У катта миқдорда пора олишда айбланмоқда. Мазкур иш доирасида иккинчи айбланувчи қўлга олинди. Бу ҳақда “Интерфакс” агентлиги хабар берди.

Москвадаги жиноят ишлари бўйича Басманний туман суди якка тартибдаги тадбиркор Лева Мартиросянни ҳибсга олишга рухсат берган. Мавжуд маълумотларга кўра, тергов 52 ёшли Мартиросянни Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 291-моддаси (айниқса катта миқдорда пора бериш) 5-қисмида айбламоқда. Суд унга нисбатан 1 ой 28 кун муддатга, яъни 2024 йил 12 июлга қадар қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини танлаган.

“55 ёшли генерал-лейтенант Юрий Кузнецов 13 май куни қўлга олинган. Кузнецовга нисбатан жиноий иш қўзғатилди, унга Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 290-моддаси бўйича 15 йилгача қамоқ жазоси берилиши мумкин”, дейди Россия Тергов қўмитаси расмий вакили Светлана Петренко.

Унинг сўзларига кўра, тинтув пайтида Кузнецовдан 100 миллион рубль, олтин тангалар ва ҳашаматли буюмлар топилган.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ойда Москванинг Басманний суди катта миқдорда пора олганликда айбланиб ҳибсга олинган Россия Мудофаа вазири ўринбосари Тимур Ивановни 23 июнга қадар тергов изоляторига жўнатган эди. Худди шу куни Иванов лавозимидан четлатилди. Бир кундан кейин суд Иванов ва унинг қариндошларининг кўчмас мулки, активлари ва банк ҳисоб рақамларини ҳибсга олди. Худди шу иш юзасидан яна икки нафар айбланувчи қамоққа олинган.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Юрий Кузнецов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг