Москвада ўзбекистонликларга Тошкентгача чипта ваъда қилувчи фирибгарлар пайдо бўлди
Олам
−
23 Март 2020
3810Uzbekistan Airways авиакомпанияси Москвадаги аэропортларда Ўзбекистондан чартер рейс кутаётган фуқароларга огоҳлантириш билан чиқди. Компаниянинг таъкидлашича, аэропортларда фирибгарлар пайдо бўлган.
Фирибгарлар Ўзбекистон фуқароларининг ишончига кириб, чартер қатновига чипта сотиш билан боғлиқ масалаларни мессенжерлар орқали ҳал қила олишини ваъда бермоқда. Йўловчилардан паспорт маълумотларини ва чипта нархининг 70 фоиз тўловини олдиндан амалга оширишни талаб қилади. Айнан шу пайтда икки ўзбекистонлик шу фирибгарлар томонидан алданган.
“Тошкентга бўлган чартер қатновига чипта сотиб олишни ваъда қилган шубҳали шахслар билан алоқа қилишда эҳтиёт бўлишингизни сўраймиз.
Сизга барча ўзгаришлар ҳақида хабар берамиз. Чартерлар жадвали бизнинг uzairways.com сайти, шунингдек, ижтимоий тармоқларда ўз вақтида эълон қилинади”, дейилади компания хабарида.
Аввалроқ, Россиянинг Новосибирск шаҳридан 253 нафар Ўзбекистон фуқароси олиб келингани ҳақида хабар берган эдик.
LiveБарчаси