Москвада 50 га яқин мигрант ҳибсга олинди (видео)
Олам
−
30 Май 2023
21083Москва ғарбида ҳуқуқ-тартибот ходимлари томонидан ўтказилган рейд чоғида 49 нафар хориж фуқароси қўлга олинди. Бу ҳақда кеча, 29 май куни ҳуқуқ-тартибот идораларига таяниб, ТАСС хабар берди.
Айтилишича, жорий йилнинг 28 май куни ўтказилган профилактика тадбирлари давомида Москванинг ғарбий туманида полиция ходимлари томонидан 49 нафар фуқаро қўлга олиниб, ҳудудий бошқармаларга олиб кетилган.
Уларга нисбатан хорижий фуқаро ёки фуқаролиги бўлмаган шахс томонидан Россия Федерациясига кириш ёки бўлиш қоидаларини бузиш (Россия Федерацияси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 18.8-моддаси), майда безорилик (20.1-модда) ва полициянинг қонуний буйруғига бўйсунмаслик (19.3-модда) бўйича 26 та протокол расмийлаштирилган.
Айни пайтда, ОАВ хабарига кўра, рейд Вяземская кўчаси ҳудудидаги аҳоли ва Марказий Осиёдан келган муҳожирлар ўртасидаги можаро муносабати билан ўтказилган. Айтилишича, хорижликлар маҳаллий болаларга футбол майдонида ўйнашни тақиқлаб, ота-оналарига таҳдид қилган. Ижтимоий тармоқларда мигрантларнинг оммавий ҳибсга олингани акс этган видеолар тарқалган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 19 май куни Россиядаги Комсомольск-Амуре давлат университетининг 3-сонли ётоқхонасида юздан ортиқ тожикистонлик талаба ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан сўроққа тутилган ва уларга шафқатсиз муносабатда бўлинганди. Шундан сўнг, Россиянинг Душанбедаги элчиси Семён Григорьев Тожикистон Ташқи ишлар вазирлигига чақирилди.
LiveБарчаси
Асад ҳокимияти ағдарилди.
08 Декабрь