Москва Вашингтон келишувни бузганига норозилик билдирди

Олам

image

АҚШ нега Украинага янги ҳарбий ёрдам пакети доирасида тўртта Ми-17 вертолётини жўнатаётганини тушунтириши керак. Негаки Москва шу турдаги вертолётларни фақатгина Афғонистонда фойдаланиш учун Вашингтонга берган. Бу ҳақда Россия ТИВ матбуот котиби Мария Захарова маълум қилди.

“Ушбу тушунча қонуний равишда тегишли шартномада ва охирги фойдаланувчи сертификатида мустаҳкамланган бўлиб, унда вертолётлар Афғонистон Ислом Республикасига унинг Қуролли Кучлари учун етказилиши кераклиги оқда қора билан кўрсатилган. Фақат шу тарзда ва бошқача бўлиши мумкин эмас”, дейилади департамент веб-сайтидаги изоҳда.

Россиянинг АҚШдаги элчихонаси Давлат департаментига расмий мурожаат қилиб, батафсил тушунтириш талаб қилган, бироқ Вашингтон “ҳеч қандай арзирли жавоб” бермаган.

“Шунингдек, Америка томони Россия ва НАТО ўртасидаги кескинлашувга қарши эканини эълон қилиб, Украинага масъулиятсизлик билан узоқ масофага учувчи ракета ва артиллерия тизимларини етказиб бераётганини ҳам таъкидлаймиз...”, дея қўшимча қилган Захарова.

Ташқи ишлар вазирлиги АҚШнинг Украинадаги можарони тезроқ ҳал қилиш имкониятини орқага сурган ҳаракатларини кескин қоралаган ва бунинг оқибатларини “Вашингтон ва Киев” зиммасига юклаган.

Эслатиб ўтамиз, АҚШ 1 июнь куни Украинага юбориладиган янги ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилди. Умумий қиймати 700 млн доллар бўлган ёрдам HIMARS ракета тизимлари ва Ми-17 вертолётларини ҳам ўзи ичига олади.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия-Украина уруши Украинага босқин

Баҳолаганлар

387

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг