Москва суди Google'ни жаримага тортди

Олам

image

Москва жаҳон суди Google компаниясини Украинадаги “махсус ҳарбий операция” ҳақидаги ёлғон маълумотларни, шунингдек, Россия Федерациясида тақиқланган маълумотларни олиб ташламагани учун 3 миллион рубль миқдорида жаримага тортди. Бу ҳақда ТАСС хабар берди. 

“Google'ни Россия Федерацияси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 13.41-моддаси 2-қисмида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этишда айбдор деб тан олинди ва 3 миллион рубль миқдорида маъмурий жарима солинди”, дейилади судья қарорида.

Иш материалларига кўра, компанияга YouTube порталидаги қўриқланадиган объектларга ноқонуний кириш усуллари тўғрисидаги, ҳаёт ва соғлиқ учун хавф туғдириши мумкин бўлган, шунингдек, Украинадаги “махсус ҳарбий операция” ҳақида ёлғон маълумотни ўз ичига олган видеоларни олиб ташлаш зарурлиги тўғрисида билдиришнома юборилган.

Маълумот учун, аввал ҳам худди шу суд Google’ни маъмурий ҳуқуқбузарлик учун бир неча бор жаримага тортган. Охирги марта май ойида YouTube'га ноанъанавий жинсий алоқаларни тарғиб қилувчи ва Россия Қуролли Кучларини обрўсизлантирадиган видеолар учун 3 миллион рубль миқдорида жарима солган.


Мақола муаллифи

Теглар

Google Москва суди

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг