Москва радиацион туман билан қопланди
Олам
−
17 Октябрь
15410Россия пойтахти Москвада бугун, 17 октябрга ўтар кечаси, шунингдек, эрталабки соатларда радиацион туман пайдо бўлди. Бу ҳақда “Фобос” об-ҳаво марказининг етакчи мутахассиси Эвгений Тишковецга таяниб, РБК хабар берди.
"Туман мусаффо осмон, сокин шароитда ҳаво сирт қатламининг тунги радиациявий совиши ва сув буғининг конденсацияси туфайли пайдо бўлган", деб тушунтирди синоптик.
Тишковец, шунингдек, туман туфайли пойтахт аэропортлари ҳудудида кўриш имконияти сезиларли даражада ёмонлашганини қўшимча қилди. Мисол учун, Шереметьевода кўриш 500 метрга, Внуковода – 300 метрга тушган.
Ўз навбатида, “Метеоновости” ахборот портали мутахассиси Татьяна Позднякова бундай туманларни октябрь ойига хос ҳолат деб атади.
“Baza” Telegram-каналининг ёзишича, Бухоро-Москва рейси бўйича йўловчилар Домодедоводан Внуковога парвозни “бир соатдан кўпроқ кутган”, чунки аввалроқ борт туман туфайли Внуковога қўна олмаган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь