Москва аэропортида АҚШ фуқароси қўлга олинди

Олам

image

Москванинг Внуково аэропортида полиция АҚШ фуқаросини қўлга олди. Бу ҳақда божхона хизматига таяниб, “Интерфакс” хабар берди

Ҳибсга олиш 7 февраль куни бўлиб ўтган, бироқ бу ҳақда кеча, 14 февраль куни маълум бўлди.

Божхона маълумотларига кўра, 28 ёшли америкалик Истанбулдан Москвага учиб борган. Унинг юкидан каннабиноидлар бўлган мармелад ўрами топилган. Россия қонунларига кўра, каннабиноидлар гиёҳванд моддалар сифатида таснифланади ва уларнинг айланиши тақиқланади.

Божхона бўлимининг хабар беришича, исм-шарифи ошкор қилинмаган америкаликка қарши гиёҳванд моддалар контрабандаси бўйича жиноий иш очилган. У ҳибсга олинган.

Кўриб чиқилаётган моддага кўра, гумонланувчи 5 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.

Маълумот учун, 2022 йилда америкалик баскетболчи Бритни Гринер Россия аэропортида ҳибсга олинган эди. Унинг багажида каннабиноидлар бўлган вейпинг суюқликлари топилган. Суд Грейнерни 9 йилга озодликдан маҳрум қилди. Тахминан бир йил ўтгач, Россия ҳукумати уни АҚШда умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган қурол сотувчиси Виктор Бутга алмаштирди.

Эслатиб ўтамиз, 2022 йилда Россияда гиёҳванд моддалар контрабандасида айбланиб, 14 йилга қаттиқ режимли қамоқ жазосига ҳукм қилинган АҚШ фуқароси Марк Фогель 2025 йилнинг 11 февралида қамоқдан озод қилинганди. Бунинг эвазига АҚШ 2017 йилнинг ёзида оиласи билан дам олаётган Греция шимолида қўлга олинган, товламачилик, шахсни ўғирлаш ва гиёҳванд моддалар савдосига ёрдам беришда айбланган Александр Винникни Россияга қайтарди.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Россия Москва

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг