Морган нима учун Роналдуни Мессидан кучли ҳисоблашини айтди

Спорт

image
0:00
0:00
download

Телебошловчи ва спорт журналисти Пирс Морган Криштиану Роналду ва Лионель Мессини таққослади. Унинг фикрича, португалиялик барча даврларнинг энг буюк футболчиси ҳисобланади.

“Месси бу Жаҳон чемпионатида ажойиб ўйин ўтказмоқда. У футбол тарихидаги энг буюк футболчилардан бири. Аммо футбол тарихидаги энг яхши ўйинчи сифатида мен Роналдуни танлайман. Менимча, Криштиану бу номга лойиқ. Битта Жаҳон чемпионати Мессини барча даврларнинг энг зўр футболчисига айлантирмайди. Роналду “Реал Мадрид”да қолиши мумкин эди, лекин у ўз учун қулай жойни тарк этиб, янги қийинчиликлар билан курашди. Месси ҳар доим энг зўр футболчилар атрофида бўлган, лекин Роналду деярли ўз жамоасини ёлғиз олдинга бошлашига тўғри келган. Менимча, Марадона аргентиналик энг буюк футболчи. Месси ҳатто аргентиналиклар орасида ҳам энг буюк мақомини ҳам олмаган. Агар икки футболчининг карьерасидаги голлари, Чемпионлар лигасидаги голлари ҳисобланса, Роналду анча олдинда. У “иккинчи қаватда” яхшироқ, у икки оёқ билан ҳам яхши ўйнайди. Мен Роналдуни кучлилигини исботловчи далилларнинг узун рўйхатини ёзишим мумкин: Роналду – барча даврларнинг энг зўр футболчиси, Месси эса Аргентинанинг иккинчи энг буюк футболчиси”, дейди Морган.

Эслатиб ўтамиз, Роналду айнан Пирс Морганга берган танқидий интервьюсидан сўнг, МЮ таклифига биноан клуб билан шартномани бекор қилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ronaldu JCH2022

Баҳолаганлар

68

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made