“Моня хоним” Ўзбекистонга депортация қилинди
3-саҳифа
−
21 Февраль
32746Бугун, 21 февраль куни жиноят оламида “Моня” тахаллуси билан танилган Мунисахон Алижонова Ўзбекистонга депортация қилинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикасининг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси хабар берди.
Маълумот учун, 2001 йилда туғилган Мунисахон Алижонова одам савдоси жиноятини содир этганликда айбланган ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан қидирувда бўлган. У Бош консулхона ходимлари иштирокида Истанбул халқаро аэропортидан Ўзбекистонга депортация қилинди.
Эслатиб ўтамиз, Алижонова Ўзбекистон Республикаси ва Туркия Ички ишлар вазирликлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида жорий йилнинг 13 февраль куни қўлга олинган эди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь