МОнинг икки мамлакатида одамлар соғлом овқатланиш имкониятига эга эмас – БМТ
Олам
−
15 Март 2023
8127Сўнгги йиллардаги маълумотлар ва тенденциялар, асосан, Европа ва Марказий Осиёда озиқ-овқат хавфсизлиги ва озиқланиш билан боғлиқ ижобий вазиятни кўрсатмоқда. Бу ҳақда БМТнинг саккиз агентлиги томонидан кеча, 14 март куни чоп этган ҳисоботида айтилади. Матн Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти томонидан тарқатилган.
Қайд этилишича, COVID-19 пандемияси ва Украинадаги можаро оқибатларига қарамай, Европа ва Марказий Осиё дунёнинг бошқа минтақаларига қараганда умуман олганда, анча яхши аҳволда.
Ҳисобот муаллифларининг ҳисоб-китобларига кўра, 2020 йилда дунёда тўйиб овқатланмаслик даражаси 9,9 фоизгача ўсган ва ўшандан бери ўсишда давом этмоқда, Европа ва Марказий Осиёнинг 50 дан ортиқ мамлакатларида сўнгги йилларда ўртача кўрсаткич 2,5 фоиздан паст бўлиб қолмоқда.
“Гарчи минтақанинг айрим қисмларида, жумладан, Кавказ ва Ғарбий Болқонда, тўйиб овқатланмасликдан азият чекаётган аҳоли улуши ортиб бораётган ва эҳтимол ўсишда давом этсада, минтақавий ўртача кўрсаткич 2,5% дан паст бўлиб қолиши кутилмоқда”, дейилади ҳужжатда.
Мутахассисларнинг фикрига кўра, озиқ-овқат таъминотининг жиддий муаммоларини бошдан кечираётган одамлар сони тез суръатлар билан ўсиб бормоқда ва 2019 йилдан 2021 йилгача 13 миллиондан ортиқ кишига кўпаймоқда.
“Европа ва Марказий Осиёнинг деярли барча мамлакатларида озиқ-овқат нархларининг ошиши туфайли соғлом овқатланиш нархи ошди. Бироқ, айрим давлатлар бундан мустасно, минтақа аҳолисининг аксарияти (тахминан 96,4%) соғлом овқатланиш имкониятига эга, бу кўрсаткич 2020 йилда глобал ўртача 58% ни ташкил қилган”, дейилади ҳисоботда.
Шу билан бирга, экспертларнинг таъкидлашича, минтақанинг ўртача даромади паст бўлган ва соф озиқ-овқат импорти бўлган баъзи мамлакатларида (Арманистон, Қирғизистон ва Тожикистон каби) аҳолининг жуда юқори фоизи (40% дан ортиғи) соғлом овқатланиш имкониятига эга эмас.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь