Молиявий мустақил ОТМларда ҳам контракт нархи оширилмайди

Жамият 1981
image

Аввалроқ Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Фархад Бабашев брифинг вақтида ОТМларда тўлов-контракт миқдори оширилмаслигини маълум қилганди. Вазирлик расмийсининг QALAMPIR.UZ’га маълум қилишича, тўлов-контракт миқдори ўзини ўзи мустақил молиялаштиришга ўтган ОТМларда ҳам ҳам оширилмайди.

Маълумот учун, 2020 йилнинг 12 июн куни Президент Шавкат Мирзиёевнинг “2020/2021 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинган. Унда, ўзини ўзи молиялаштириш тизимига ўтган ОТМга тўлиқ молиявий таъминлаш миқдоридан келиб чиқиб, тўлов-контракт нархини белгилаш ҳуқуқига эгалиги кўрсатиб ўтилган.

Шу санадан бошлаб, қуйидаги 10 та олийгоҳ тажриба-синов тариқасида ўзини ўзи молиялаштириш тизимига ўтган:

  • Ўзбекистон давлат Жаҳон тиллари университети;
  • Урганч давлат университети;
  • Тошкент Темир йўл муҳандислари институти;
  • Самарқанд давлат Чет тиллари институти;
  • Самарқанд Иқтисодиёт ва сервис институти; 
  • Тошкент давлат Юридик университети;
  • Тошкент давлат Иқтисодиёт университети;
  • Тошкент Молия институти;
  • Тошкент давлат Шарқшунослик институти; 
  • Тошкент Фармацевтика институти.
Умиджон Нозимжонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 29
Рейтинг: 3
t
×