Молия вазирлигининг функциялари ва вазифалари кенгайтирилди

Жамият

image

Жорий йилнинг 21 август куни Ўзбекистон Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим  ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида”ги фармони имзоланди.

Фармонга мувофиқ Капитал бозорини ривожлантириш агентлигининг тугатилганлиги ва Молия вазирлигига тугатилган Агентликнинг вазифалари, функциялари ва ваколатлари ўтказилганлиги муносабати билан бир қатор ҳужжатларга ўзгартиришлар киритилди. Улар орасида, ўзгартиришлар:
•    “Тошкент шаҳрида бошқарувнинг алоҳида тартибини жорий этиш бўйича ҳуқуқий эксперимент тўғрисида”ги фармонга; 
•    24.11.2018 йилдаги “Тадбиркорлик ва инновациялар соҳасидаги лойиҳаларни молиялаштириш механизмларини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонга;
•    Ўзбекистон Республикасининг халқаро рейтинглардаги ва алоҳида таркибий индикаторлардаги ўрнини яхшилаш учун масъул давлат органлари рўйхатига киритилди.

Шунингдек, Молия вазирлиги ва унинг бўлинмаларининг устувор вазифалари ва йўналишлари рўйхати тўлдирилди. Хусусан, “Молия органлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2847-сон қарорига  ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги тўғрисидаги низомга ўзгартиришар киритилди. Жумладан, бошқалар қаторида, Молия вазирлиги ва унинг бўлинмалари қимматли қоғозлар бозори, букмекерлик ва лотереяларни ташкил этиш фаолиятини тартибга солиш, шунингдек, корпоратив бошқарувни ривожлантиришни амалга оширади. Шунингдек Молия вазирлигининг қимматли қоғозлар бозори соҳасида функциялари белгиланди.

Бундан ташқари, алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилар томонидан истеъмол этил спиртини Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги томонидан тақсимланган ҳажмлардан ортиқча ҳажмда харид қилинадиган тақдирда Агентликни хабардор қилиш тартиби чиқариб ташланди (05.02.2019 йилдаги “Алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва уларнинг айланмасини давлат томонидан тартибга солишни такомиллаштириш ҳамда узумчилик ва виночиликни ривожлантиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5656-сон фармон 3-б. 9-х.) .

Шу каби ўзгартиришлар ва қўшимчалар қуйидагиларга киритилди:

•    Ўзбекистон Республикасини 2030 йилгача инновацион ривожлантиришнинг мақсадли кўрсаткичларига (ПФ-5544-сон фармон билан тасдиқланган);
•    Президентнинг 2020 йил 2 июндаги “Ўзбекистон Республикасининг халқаро рейтинг ва индекслардаги ўрнини яхшилаш ҳамда давлат органлари ва ташкилотларида улар билан тизимли ишлашнинг янги механизмини жорий қилиш тўғрисида”ги фармонига;
•    Президентнинг 2006 йил 7 ноябрдаги "Алкоголли маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва сотиш самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори ва бошқаларга.


Мақола муаллифи

Теглар

Молия вазирлиги

Баҳолаганлар

78

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг