Молдова етакчисининг ногирон ити Австрия Президентини тишлаб олди (видео)
Бу қизиқ
−
17 Ноябрь 2023
11427Молдова Президенти Майя Сандунинг ити Австрия етакчиси Александр Ван дер Белленнинг қўлини тишлаб олди. Бу ҳақда TVR хабар берди.
Ван дер Беллен ўзининг словениялик мавқедоши Наташа Пирц-Мусар билан биргаликда Молдовага амалий ташрифи доирасида Кишинёвга борган. Австрия Президенти “Кодруц” лақабли итни эркаламоқчи бўлганида, ит унинг қўлидан тишлаб олган.
Шундан сўнг, Санду инглиз тилида “Кодруц” кўп одамлардан қўрқишини тушунтирган.
Кейинчалик Ван дер Беллен Санду ва Пирц-Муссар билан ўтказган матбуот анжуманига кафтини боғлаб келган. Молдова парламенти раиси Игорь Гросу ва Бош вазир Дорин Рекан билан учрашувда ҳам Австрия Президенти бўғимларига оқ пластер тақиб юрган.
Учрашувдан сўнг Молдова Президенти ўзининг Facebook'ида Австрия ва Словения раҳбарлари билан Молдова ва Украинани Европа Иттифоқига қабул қилиш бўйича музокараларни бошлаш бўйича Еврокомиссия тавсиясини муҳокама қилганини ёзди. Унинг қўшимча қилишича, Молдованинг Европа Иттифоқига қўшилиши бутун мамлакат учун тинчлик, эркинлик ва фаровонликни кафолатлашнинг ягона имконияти бўлади.
Маълумот учун, Майя Санду “Кодруц”ни машина уриб юборганидан кейин боқиб олган. Ветеринария шифокорлари унинг олдинги панжасини қутқара олмаган.
"Лекин бир неча ойлик даволанишдан сўнг, у энди уч оёқда хурсанд бўлиб югурмоқда", дейди Президент.
LiveБарчаси
Асад ҳокимияти ағдарилди.
08 Декабрь