Мол-мулк солиғи ошяпти
Жамият
−
16 Декабрь 2023
19705Ўзбекистонда 2024 йилнинг 1 январидан бошлаб, мол-мулк солиғи тўловлари оширилмоқда. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Билдирилишича, юридик шахслардан олинадиган мол-мулк солиғининг асосий ставкасини (1,5 фоиз) сақлаб қолган ҳолда, солиқ базасини аниқлашда 1 кв.м учун ўрнатилган минимал қиймат индексация қилинмоқда.
Шунингдек, Тошкент шаҳри учун – 3 млн сўм (амалда 2,5 млн сўм), Нукус шаҳри ва вилоят марказлари учун – 2 млн сўм (амалда 1,5 млн сўм), бошқа шаҳарлар ва қишлоқ жойлар учун – 1,2 млн сўм (амалда 1 млн сўм) қилиб белгиланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг июнь ойида Президентнинг тегишли қарори билан Ўзбекистонда жисмоний шахсларнинг мол-мулк солиғи ва ер солиғига ҳисобланган пеня суммалари ҳисобдан чиқарилиши белгиланганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь