“Модный” Жапаров яна бир хоббиси учун тақдирланади

Олам

image

Бутунжаҳон таэквондо федерацияси (WTF) Қирғизистон Республикаси Президенти Садир Жапаровга таэквондо бўйича тўққизинчи данни бериш тўғрисида қарор қабул қилди. Бу ҳақда WTF раҳбари Чунг Вон Чо Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси раиси Оқилбек Жапаров билан учрашувда маълум қилди.

WTF раҳбари Бутунжаҳон таэквондо ташкилотининг тегишли қарорига мувофиқ тез орада фахрий унвонни топшириш маросими бўлиб ўтишини таъкидлади. Ушбу спорт турида тўққизинчи дан эгаси корейс жанг санъатининг “буюк устаси” ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, Жапаров таэквондо бўйича тўққизинчи дан билан тақдирланган Қирғизистоннинг биринчи президенти эмас. 2013 йилда кўрсатилган тоифани ўша пайтдаги республика раҳбари лавозимини эгаллаб турган Алмазбек Атамбаев ҳам олган.


Мақола муаллифи

Теглар

таэквондо Садир Жапаров

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг