Моди якшанба куни қасамёд қабул қилади

Олам

image

Ҳиндистондаги парламент сайловларида ғалаба қозонган Ҳиндистон халқ партияси бошчилигидаги Миллий демократик альянс раҳбари Нарендра Модининг қасамёди 8 июнь эмас, аксинча 9 июнь якшанба кунига қолдирилди.  Бу ҳақда NDTV телеканали хабар берди.

Қасамёд қабул қилиш санасини ўзгартириш сабаблари ҳақида хабар берилмаган. Телеканал хабарига кўра, маросимга қўшни давлатларнинг бир неча раҳбарлари таклиф этилган. Бангладеш Бош вазири Шайх Хасина ва Шри-Ланка Президенти Ранил Викрамасингхе ўзларининг иштирокини аллақачон тасдиқлашган. Шунингдек, Непал Бош вазири Пушпа Камол Даҳал, Бутан Бош вазири Церинг Тобгай ва Маврикий Бош вазири Правинд Жагнотга таклифномалар юборилган.

4 июнь куни Ҳиндистонда парламент сайловлари якунланди. Барча 28 штат ва 8 та иттифоқ ҳудудида овоз бериш 7 босқичда ўтди. Биринчиси 19 апрелда, охиргиси эса 1 июнда бўлиб ўтди. Ўз хоҳиш-иродасини билдиришда рекорд даражадаги сайловчилар иштирок этди – 642 миллион киши. Сайловлар натижасида Миллий демократик альянс қуйи палатадаги 543 ўриндан 292 тасини қўлга киритди. Ҳиндистон халқ партиясининг ўзи эса олинган мандатлар сони бўйича 240 ўрин билан биринчи ўринни эгаллади.

Эслатиб ўтамиз, Ҳиндистондаги умумий сайловларда кўпчилик овозлар ҳисоблаб чиқилгач, Бош вазир Нарендра Моди бошчилигидаги партиялар иттифоқи парламентда ҳукуматни шакллантириш учун етарлича ўринни эгаллаганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ҳиндистон Нарендра Моди Бош вазири

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг