Моди Москвага етиб борди (видео)
Олам
−
08 Июль
8729Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди икки кунлик расмий ташриф билан Москвага етиб борди. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.
“Внуково-2” аэропортида уни Россия Бош вазирининг биринчи ўринбосари Денис Матрунов ва бошқа расмийлар кутиб олди. Ташриф доирасида Россия Президенти Владимир Путин билан музокаралар ўтказиш режалаштирилган.
Ҳиндистон Бош вазири жўнаб кетишидан олдин Россия Президенти Владимир Путин билан учрашишни интиқлик билан кутаётганини айтиб, уни дўст деб атаган. Моди 22-Ҳиндистон-Россия йиллик саммитида иштирок этиш учун Россия Федерациясига расмий ташриф билан кетаётганини билдирган.
8-9 июль кунлари давом этадиган ташриф Модининг учинчи марта Бош вазир лавозимига киришганидан кейинги илк хорижий сафаридир. Ҳиндистон ҳукумати раҳбари охирги марта 2019 йилда Россияда бўлган.
Маълумот учун, Москвадан кейин 9-10 июль кунлари Ҳиндистон Бош вазири Австрияга боради, бу Ҳиндистон ҳукумати раҳбариятининг сўнгги 40 йилдаги биринчи ташрифи ва Модининг ўзи учун ҳам биринчи ташриф бўлади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бош вазир Нарендра Модининг Москвага жўнаб кетгани ҳақида хабар берилганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь