Моди ҳукумати Эронга хиёнат қилганликда айбланди
Олам
−
03 Март 1974 1 дақиқа
Ҳиндистон Миллий Конгресси етакчиси Сониа Ганди Бош вазир Нарендра Моди раҳбарлигидаги ҳукуматни Ғарбий Осиё сиёсатида бир томонлама йўл тутганликда айблади. Унинг фикрича, Нью-Деҳли Исроил билан яқинлашувни устувор қўйиб, Теҳрон билан шаклланган стратегик алоқаларга путур етказмоқда. Бу ҳақда APP ёзди.
Ганди қўшма АҚШ-Исроил зарбалари ортидан Эрон Олий раҳбари Али Ҳоманаий нишонга олингани юзасидан Ҳиндистоннинг расмий муносабати суст бўлганини қайд этган. У бу позицияни бетарафлик эмас, балки ташқи сиёсатдаги масъулиятдан чекиниш сифатида баҳолаган. Собиқ партия раиси Деҳлининг дастлабки баёноти фақат Эроннинг жавоб ҳаракатларига эътибор қаратгани, илк зарбалар ҳақида эса очиқ фикр билдирилмаганини танқид қилган.
“Суверенитет ва халқаро ҳуқуқ тамойиллари борасида аниқ позиция йўқлиги мамлакатнинг халқаро нуфузига таъсир қилади”, деган расмий.
Ганди, шунингдек, Эроннинг Чабаҳор порти ва минтақавий транспорт лойиҳалари орқали Ҳиндистон манфаатларига қўшган ҳиссасини эслатган. У парламент сессияси қайта бошланганда ҳукумат позицияси очиқ муҳокама қилиниши лозимлигини урғулаган.
Эслатиб ўтамиз, 25 февраль куни Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди икки кунлик ташриф билан Исроилга борган эди.
Live
Барчаси