Moderna вакцинаси билан эмланган беморда ўткир реакция кузатилди
Олам
−
26 Декабрь 2020
6095АҚШнинг Массачусетс штати Бостон шаҳрида коронавирусга қарши эмланган шифокорда ўткир аллергик реакция кузатилган. Шифокор Moderna компанияси вакцинаси билан эмланган. Бу ҳақда "New York Times" хабар берган.
Қайд этилишича, шифокор 24 декабрь куни эмланган. Вакцина юборилгандан бир неча дақиқа ўтиб, унда ўткир аллергик реакция кузатилган ва унга аллергияга қарши дори берилган.
Бемор шошилинч тиббий ёрдам бўлимига юборилган, у ерда текширувдан ўтган ва бироз вақт ўтгач унга рухсат берилган.
Таъкидланишича, у ҳозирда ўзини яхши ҳис қилмоқда.
Moderna компанияси воқеани текшириш ниятида эканини маълум қилган, аммо ҳолатга изоҳ бермаган.
Аввалроқ, Moderna компанияси вакцинаси самарадорлиги 94,1 фоизни ташкил қилган. Касалликнинг оғир шаклига қарши 100 фоиз самара кўрсатган. Препаратни синовдан ўтказиш пайтида плацебо гуруҳига кирган бир киши вафот этган.
LiveБарчаси